АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг яқинлари Массачусетс штатининг собиқ губернатори Деваль Патрикни президентликка тайёрламоқда. Бу ҳақда, Politico нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
60 ёшли Патрик 2007 йили Массачусетсга раҳбар этиб сайланган биринчи афроамерикалик бўлди. Айни пайтда у Bain Capital молия фирмасида ишлайди.
Обама сайловолди штаби собиқ стратеги Дэвид Аксельрод бир неча маротаба Патрикка бу масалада мурожаат этгани маълум.
Патрик 2020 йилги президент сайловида иштирок этиши, унинг кампанияси Айова, Нью-Хэмпшир ва Шимолий Каролинада яхши қабул қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)