Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналаридан бири ҳудудида болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-хитой қўшма корхонаси ташкил этилади. Хитой томонидан Shangdong Sanhe Toy компанияси ҳамкорлик қилади, деб хабар берди «Газета.uz» Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
Лойиҳани амалга ошириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик масалалари Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ва Shangdong Sanhe Toy раиси Сонг Чжинюан учрашувида муҳокама қилинди.
Учрашувда Тошкентнинг Олмазор туманида болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш бўйича технопарк ташкил этишни кўриб чиқиш таклиф қилинди.
Shangdong Sanhe Toy 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, АҚШ, Канада, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа мамлакатларга юмшоқ ва электрли ўйинчоқлар етказиб беради.
Изоҳ (0)