Покистоннинг собиқ нефть ва табиий ресурслар вазири Шаҳид Хоқон Аббосий вақтинчалик бош вазир лавозимини бажаради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қарор Покистон парламенти қуйи палатасининг кўпчилик депутатлари томонидан бирдамлик билан қабул қилинди.
Аббосийдан ташқари, ушбу лавозимга мухолиф Покистон халқ партияси номзоди Навид Қамар, «Адолат ҳаракати» етакчиси Шайх Рашид Аҳмад ва «Жамоати Исломий» диний партияси вакили Соҳибзода Тариқулла даъвогарлик қилаётган эди.
28 июль куни Покистон ҳукумати истеъфога чиқди. Бош вазир Навоз Шариф «Панама иши» доирасида коррупцияда айблангани боис шундай қарорга келди.
Изоҳ (0)