Ўзбекистон адлия вазири Музраф Икромов Саудия Арабистонининг Тошкентдаги элчиси Хишом бин Мишъал бин Сувайлим ас-Сувайлим билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Икромов Ўзбекистон Саудия билан алоқаларга узоқ истиқболли эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида, элчи Саудия Арабистони Ўзбекистон билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида имзоланиши режалаштирилаётган англашув меморандуми ҳолатлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)