Россиянинг Владимир вилоятида истиқомат қилувчи икки Марказий Осиё вакили Москва вилоятида ҳибсга олинди. Улар ИШИД гуруҳига ёрдам берганликда айбланмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, улар ИШИДнинг Сурия ҳудудидаги вакиллари билан алоқа қилиб турган. Уларнинг кўрсатмаси билан қурол-яроғ, қўлбола портловчи ускуналар тайёрлашда ишлатиладиган бутловчи қисмлар харид қилган ҳамда терактлар уюштириш учун объектлар танлаган.
Бундан ташқари, ушланганлардан бири интернет орқали террорни оқлаганини ҳамда бошқаларни жиҳодга даъват қилганини тан олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)