Чемпионлар халқаро кубогининг охирги ўйинига АҚШнинг Фоксборо шаҳри мезбонлик қилди ва унда Италиянинг икки энг кучли клублари ўзаро тўқнаш келди.
А серияда мавсумни дастлабки икки ўринда якунлаган «Ювентус» ва «Рома»нинг Америкадаги ўзаро тўқнашувида ғолибни 90 дақиқа ичида аниқлаб бўлмади. Эдин Жеко томонидан урилган гол «Рома» футболчиларини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Аммо пенальтилар сериясида «бўрилар» барибир имкониятни бой бериб қўйди. Марко Тумминелло биринчи зарбада адашди. Кейинроқ Лоренцо Пеллегрини, Хуан Итурбе, Бруно Перес, Женгиз Ундер каби футболчилар аниқ зарба берса-да, ўша биринчи хато қимматга тушди.
«Ювентус»да пенальти тепган беш футболчининг барчасида зарба аниқ бўлди: Штефан Лихтштайнер, Андреа Барцальи, Федерико Бернардески, Сами Хедира, Дуглас Коста.
Чемпионлар халқаро кубоги Фоксборо, АҚШ 31 июль, душанба
Изоҳ (0)