Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финалидан жой олган учрашув бугун — 31 июль куни бўлиб ўтади ва унда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Самарқанд «Динамо»сини қабул қилади.
Чорак финалда «Динамо» Муборакнинг «Машъал» клубини қолдириб кетди. «Бунёдкор» эса Вадим Абрамов бошқарувидаги «Нефтчи» довонидан ўтиб олди.
«Бунёдкор» — «Динамо» ўйини 19:00 да старт олади ва «Спорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри кўрсатилади.
Ярим финалнинг иккинчи ўйини «Локомотив» — «Насаф» ўртасида 2 август куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон кубоги Ярим финал 31 июль, душанба
Изоҳ (0)