30 июль куни америкалик машҳур кино юлдузи, спортчи, бизнесмен ва сиёсатчи Арнольд Шварценеггер 70 ёшини қаршилади. Бу инсонни таништириб ўтириш ортиқча бўлса керак. Бодибилдингда, кинода ва сиёсатда улкан ютуқларга эришган Шварценеггер ўз даврида ўсмирлар ўрнак оладиган инсонга, миллионлаб инсонлар танийдиган юлдузга айланган эди. «Шварценеггер» сўзининг ўзи ҳам рамзий маъно касб этиб улгурган ҳатто.
Кинода ва спортда шуҳратга эришган, Шварценеггер ўзини сиёсатга урди ва Калифорния штатининг губернатори сифатида фаолият юритди. Губернаторлик муддати тугагач, у яна кинога қайтди, лекин сиёсий фаолиятини давом эттириш устида ўйлашни ҳам тўхтатгани йўқ. Келиб чиқиши боис АҚШ президентлигига даъвогарлик қила олмайдиган актёр Конгрессга номзодини кўрсатишни режалаштирмоқда. Бу унинг, ёшига қарамай, ҳали кучга тўлалигини намойиш этади.
Миллионлаб инсонларнинг севимли актёрига айланиб қолган Арнига барча соҳаларда муваффақият тилаб қоламиз ҳамда қуйида «Газета.ru»нинг сана муносабати билан тайёрлаган фотожамланмасини тақдим этамиз.
Изоҳ (0)