Кеча — 27 июль тунида Европа лигасининг гуруҳ босқичи сари ҳаракат қилаётган жамоалар саралашнинг 3-босқичи доирасидаги иштирокини бошлади.
Трансфер бозорининг энг фаол вакили ҳисобланган «Милан» минимум вазифани уддалаб, Руминиядан минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтиб келди.
Россиянинг икки клуби — «Зенит» ва «Краснодар» ҳам биринчи ўйинда зафар қучди. Бунда питерликларнинг сафардаги ғалабаси ишончли бўлса, краснодарлик футболчилар ирода кўрсатиб, сўнгги сонияларда ғалаба голини уришга эришди.
Уэйн Руни ҳаракат қиладиган «Эвертон» футболчиларига Лэйтон Бейнснинг голи омад келтирди. Рунининг ўзи майдонда тўлиқ — 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши ўйинда захирадан майдонга тушган машҳур Ривалдонинг ўғли Ривалдиньо гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Европа лигаси 3-саралаш босқичи 27 июль, пайшанба
«Краснодар» (Россия) — «Люнгбю» (Дания) 2:1
Голлар: Йеппе Кьер, 65 (0:1). Виктор Клаэссон, 67 (1:1). Магомед-Шапи Сулейманов, 90+3 (2:1).«Бней Иегуда» (Исроил) — «Зенит» (Россия) 0:2
Голлар: Доменико Кришито, 59 (0:1). Александр Кокорин, 90 (0:2).«Университатя» (Руминия) — «Милан» (Италия) 0:1
Гол: Родригес, 44 (0:1).«Эвертон» (Англия) — «Ружомберок» (Словакия) 1:0
Гол: Лэйтон Бейнс, 65 (1:0).«Марсель» (Франция) — «Остенде» (Бельгия) 4:2
Голлар: Жермен, 2 (1:0). Сиани, 26-пен (1:1). Сансон, 32 (2:1). Жермен, 57 (3:1). Мусона, 69 (3:2). Жермен, 82 (4:2).«Динамо Б» (Руминия) — «Атлетик» (Испания) 1:1
Голлар: Ляпорт, 21 (0:1). Ривалдиньо, 54 (1:1).«Штурм» (Австрия) — «Фенербахче» (Туркия) 1:2 «ПСВ» (Голландия) — «Осиек» (Хорватия) 0:1 «Панатинаикос» (Греция) — «Габала» (Озарбайжон) 1:0