Солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни махсус ишчи комиссияга йўллаш имконияти туғилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон фармонига мувофиқ солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича тузилган ишчи комиссияга ушбу йўналишдаги ўз таклифларингизни беришингиз мумкин», — дейилади хабарномада.
Таклифларни қуйидаги шакл орқали йўллаш мумкин.
«Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон 18 июль куни имзоланган эди.
Изоҳ (0)