Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳри яқинидаги Баннергхатта миллий боғида Сандер лақабли фил у билан селфи тушиш учун вольерга кириб олган 27 ёшли эркакни босиб ўлдирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Воқеа 25 июль куни рўй берди. Полициячилар Абхилаш исмли жабрланувчининг жасадини шифохонага етказди. У ерда қариндошлари иштирокида эркакни таниш жараёни ўтказилди.
Жонивор ўз вақтида америкалик актриса Памела Андерсон ва британиялик хонанда Пол Маккартни туфайли машҳур бўлган эди. Тилга олинган санъаткорлар унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлаётган хўжайинларга қарши уюштирилган кампанияга қўшилган эди. Кампания якунларига кўра фил шафқатсиз эгаларининг қўлидан қутқариб олинган эди.
Изоҳ (0)