Сингапурда бўлиб турган Мюнхеннинг «Бавария» клуби Чемпионлар халқаро кубогидаги тўртинчи ўйинида учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Миланнинг «Интер» клуби билан тўқнаш келган Карло Анчелотти шогирдлари 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувда Эдер дубл қайд этди.
«Бавария» бунга қадар «Арсенал»дан пенальтилар сериясида мағлуб бўлган, «Милан»дан эса 0:4 ҳисоби билан енгилганди. Немислар фақатгина «Челси»ни 3:2 ҳисобида доғда қолдиришга эришди.
Изоҳ (0)