Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби 7 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди ва янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди.
Шуларнинг 4 нафари Миржалол Қосимов қўли остида аввал ҳам «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган бўлиб, кейинроқ турли жамоаларга тарқалиб кетганди.
7 нафар футболчининг бири дарвозабон. Шунингдек, ҳар бир позициясида икки нафардан янги номни кўриш мумкин.
Бугун — 27 июль куни «Бунёдкор» Ўзбекистон кубогининг ярим финали учун Фарғонанинг «Нефтчи» клубига қарши ўйинда майдонга тушади.
Изоҳ (0)