Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Қуддусда сақланиб қолаётган таранг вазиятдан ташвиш билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда

Фото: EPA

Фото: EPA

Халқаро ташкилот раҳбари томонларни фитналардан қочишга чақирди. Хусусан, Исроил юзага келган вазиятда вазминликни намойиш этиши зарурлигини билдирди. 

«Зўравонлик ҳолатлари кучайиши хавфидан қаттиқ ташвишдаман. Барча сиёсий, диний ва жамоатчилик етакчиларини фитна қўзғовчи ҳаракатлар ва гап-сўзлардан тийилишга, Исроилни эса вазминликка чақираман», — таъкидлади Гутерриш. 

БМТ бош котиби Ибодатхона тоғининг 14 июлга қадар амалда бўлган мақоми ҳурмат қилиниши муҳимлигига урғу берди. Исроил ва Қуддусдаги мусулмон обидалари сақловчиси ҳисобланадиган Иордания ўртасидаги музокараларни маъқуллади. Уларни диндорлар ҳамда ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлашга даъват қилди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда