«Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» корхоналари «Ўзбекистон темир йўллари»нинг таркибига қўшилди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 26 июлдаги кўмирчилик соҳаси корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва бошқарув структурасини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорда кўзда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».
Ҳужжатда қайд этилишича, «Ўзбеккўмир»нинг амалдаги кўмирчилик соҳаси бошқаруви тизими талабга жавоб бермайди. Жумладан, у 2017–2021 йилларда кўмирчилик соҳасини ривожлантириш ва модернизация дастурини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш йўналишида, шунингдек, аҳолини керакли миқдорда сифатли кўмир маҳсулоти билан таъминлашда камчиликлар кузатилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ структурасида бошқарув раисининг саноат ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди.
Қарорда, шунингдек, маҳсулотни сотиш ва етказиш бўйича «Кўмир таъминот» ягона корхонасининг ташкил этилиши маъқулланди.
Изоҳ (0)