Ҳукуматнинг 17 июлдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги янгиланган низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Унда ДТМнинг янги асосий вазифалари белгилаб берилди, жумладан:
- Республика таълим муассасаларига қабул қилишда тест синовлари ўтказиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
- Тест натижаларининг холислиги, ҳаққонийлиги ва адолатлилигини таъминлаш;
- Тест вазифалари базасини шакллантириш, педагогик баҳолаш воситаларини такомиллаштириш;
- Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш, жараённи мувофиқлаштириш, тест материалларини чоп этиш, тест синовлари натижаларини таҳлил қилиш;
- Чет тилларини ўзлаштириш даражасини баҳолашнинг миллий тизимини ривожлантириш.
ДТМ давлат бюджети, ҳомийлик маблағлари ва бошқа тақиқланмаган манбалардан молиялаштирилади. Унинг манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй.
Изоҳ (0)