Кеча — 25 июль куни футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 3-саралаш босқичи ўйинлари старт олди ҳамда гуруҳ босқичига йўлланма олиш истагида бўлган жамоалар иштирокида 6 та ўйин бўлиб ўтди.
Москванинг «ЦСКА» клуби саралашнинг айнан шу босқичидан иштирокини бошлади ва Грецияда рақиби дарвозасига жавобсиз 2 та гол урди. Шу тариқа «армиячилар» жавоб ўйини олдидан яхши имконият ҳосил қилди.
Чемпионлар лигасида тўп сураётган ягона ўзбекистонлик футболчи Азиз Ибрагимовнинг «Спартак» жамоаси ўз иштирокига якун ясаган. Латвиянинг мазкур клубини қолдириб кетган Қозоғистоннинг «Астана» клуби бугун — 26 июль санасида Польшанинг «Легия» клубини қабул қилади.
«АЕК» (Греция) — «ЦСКА» (Россия) 0:2
Голлар: Алан Дзагоев, 45+1 (0:1). Понтус Вернблум, 56 (0:2).«Стяуа» (Руминия) — «Виктория» (Чехия) 2:2 «Партизан» (Сербия) — «Олимпиакос» (Греция) 1:3 «Славия» (Чехия) — «БАТЭ» (Беларусь) 1:0 «Вардар» (Македония) — «Копенгаген» (Дания) 1:0 «Қорабоғ» (Озарбайжон) — «Шериф» (Молдова) 0:0
Изоҳ (0)