Чемпионлар халқаро кубогининг Шарқий Осиё турнесида иштирок этаётган Мюнхеннинг «Бавария» ва Лондоннинг «Челси» клублари Сингапурдаги «Миллий стадион»да ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг учдан бир қисми ўтиб улгурмай, Карло Анчелотти шогирдлари 3 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Кейинроқ «аристократлар» икки гол киритиб, ҳисобни қисқартирди. Мағлубиятдан қутулиб қолишнинг эса иложи бўлмади.
Мадриднинг «Реал» клубидан харид қилинган Альваро Мората ўйиннинг 63-дақиқасида кўриниш берди. «Бавария»нинг «Реал»дан ижарага олинган ўйинчиси Ҳамес Родригес эса тўлиқ ўйнади.
Бунгача «Бавария» Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал»га пенальтилар сериясида имкониятни бой берган бўлса, «Милан»дан 4 та жавобсиз гол ўтказиб юборганди. «Челси» эса «Арсенал» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урганди.
Изоҳ (0)