Туркия йиғинида иштирок этаётган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби биринчи назорат ўйинида майдонга тушди ва Озарбайжон клубини мағлуб этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Озарбайжон Суперлигасининг «Сабаил» клубига қарши ўйин «пахтакор»чиларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Биринчи бўлимда Азим Аҳмедов рақибдан тўпни олиб қўйиб, ҳисобни очган. Кейинроқ исроиллик легионер Гиди Канюк жаримадан тўпни етказиб бергач, черногориялик Марко Симич боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келган.
Биринчи 45 дақиқаликда 1 та гол урган озарбайжонликлар, иккинчи бўлимда яна 2 та гол ўтказиб юборди. «Олмалиқ»дан олиб келинган Забиҳилло Ўринбоев рақиб дарвозасига учинчи голни урган, кейинроқ Жамшид Искандеров жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йириклаштирган.
Ўртоқлик ўйини Измит, Туркия 24 июль, душанба
Изоҳ (0)