Италиянинг Пьемонт вилоятида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ниқобини тақиб олган икки жиноятчи бир қатор ўғриликларни амалга оширди. Полиция икки жиноятчини ҳам ушлади, деб хабар беради «ТАСС».
Ака-ука — 26 ёшли Витторио и 30 ёшли Иван Лафорелар айни пайтда қамоқда сақланмоқда. Уларнинг отаси талончилик чоғида содир этилган қотиллик туфайли Эльба оролида умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.
Полицияга кўра, ака-ука Лафорелар Пьемонт бўйича ўнлаб банк бўлимларида нақд пул берувчи банкоматларни талон-торож қилган. Аппаратдан пулни чиқариб олиш учун жиноятчилар ҳар бирида 250 граммгача портловчи модда бўлган ускуналар ёрдамида банкоматни очган.
Экспертларнинг фикрича, бундай кучга эга портловчи ускуналар банк бўлимлари жойлашган кўп қаватли уйларнинг қисман вайрон бўлишига олиб келиши мумкин эди.
Изоҳ (0)