24 июль куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевни 60 ёшлик юбилейи билан табриклади.
Атамбаев Қирғизистон Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшаётган шахсий ҳиссасини юксак қадрлашини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва кейинги фаолиятида муваффақият тилади.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбари телефон суҳбати давомида ўзаро муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)