Маълумотлар таҳлили мақсадли аудиторияни, қизиқишларни, талабни, истеъмолчилар фаоллигини ва компания келажагини аниқлашда самарадор қўлланиши мумкин.
Big Data — бу нима? Биринчи марта «Катта маълумотлар» атамаси 1999 йили ишлатилган эди. Учта V — volume, velocity, variety мажмуасига асосланган ушбу методика катта ҳажмдаги ахборотни қайта ишлашга қаратилгандир. Катта маълумотлар таҳлили кўпдан буён ва муваффақиятли тарзда мақсадли аудиторияни, қизиқишларни, талабни, истеъмолчилар фаоллигини аниқлашда ишлатиб келинмоқда.
Big Data’нинг маркетингда қўлланилиши мижозларнинг қониққанлик даражасини баҳолашда; янги услублар топиш ва жорий этишда, мижозларнинг ишонч даражасини оширишда; юқори талабгир янги лойиҳалар яратишда; таклиф этилаётган нарса кутилаётганларга ва эҳтиёжларга мос келиш-келмаслигини тушунишда; истеъмолчиларни яхшироқ билиб олишда, интернетда тегишли аудторияни жалб қилишда ёрдам беради.
Harvard Business Review мақолалардан тўпламидаги истеъмолчи конверсияси билан боғлиқ ҳолатни кўриб чиқамиз.
N пойабзал тармоғи Россиянинг 40 та дўконида пойабзал ва аксессуарлар сотади, унинг лояллик дастурида 350 мингга яқин одам иштирок этади. Тармоқ янги харидорларни жалб қилиб, тушумни оширишни хоҳлайди, шунинг учун тармоқ тажриба қўйишга қарор қилади. Янги аудитория жалб қилиш билан Россиянинг савдо тармоқларига маълумотлар таҳлили ва илғорлаш дастурларини шахслаштириш бўйича хизматлар тақдим этадиган NN стартапи шуғулланади. N тармоғининг потенциал мижозларини базадан танлаб олиш учун уларнинг хулқ-атвор профилларини таҳлилдан ўтказиб, модель қуриш лозим. N тармоғининг стандарт истеъмолчиси портрети — 35 ёш ва ундан катта ёшдаги аёл, даромади ойига 65 минг рублдан бошланади. Тармоқнинг ўртача чеки — 10 минг рубль. NN унинг базасидаги фаол харидорлар ўзини қандай тутиши ҳақидаги маълумотларга эга эди.
Барча зарур маълумотларни тўплагач, NN таҳлилчилари предиктив модель қурди — агар конкрет мижозга таклиф юбориш, унга N’дан турли чегирмалар берилса, харид эҳтимоли қанақа бўлишини аниқлади. 15 муҳим параметр баҳоланди. Агар якуний балл маълум чегарадан паст бўлса, унда ушбу одам пойабзал сотиб олиш эҳтимоли тушиб кетади. Шу тариқа, NN потенциал мижозлар гуруҳини ажратиб олди — 50 минг киши. Бу гуруҳдагиларнинг кўпчилигига мавсумий пойабзал учун чегирмалар таклиф этилган SMS-хабарлар, шунингдек, мижоз қаердан келганини аниқлашга ёрдам берувчи махсус код юборилди. NN вакилининг сўзларига қараганда, конверсия жуда юқори — 4 фоиз бўлиб чиқди.
Таҳлилдан фойдаланиш компанияларга янги имкониятларни очади, бу — мижозлар базасининг чуқур сегментацияси, илғорлашни тезлаштирувчи очиқ кўринмайдиган қонуниятлар қидируви. Истеъмол асрида маркетологлар борган сайин барча маркетинг каналларини битта платформада бирлаштирувчи ягона бошқарув марказларига айланмоқда, бу керакли аудиторияга керакли вақтда керакли канал орқали мурожаат этиш имкониятини туғдирмоқда
«Маълумотларга асосланган MARKЕTING» мавзуидаги маҳорат дарси ҳақида
Эҳтиёжлар асосида мижозларни конвертловчи «бошқарув маркази»ни қандай такомиллаштириш ҳақида Илья Балахнин 2017 йил 29 июлида ўзининг «Маълумотларга асосланган MARKЕTING» мавзуидаги маҳорат дарсида, Wyndham меҳмонхонасида ҳикоя қилиб беради.
Илья Балахнин мижозлар ва рақиблар ҳақида маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш методлари, тўпланган маълумотлар асосида маркетинг жараёнларини ва маркетинг стратегиясини стандартлаштириш ҳақида гапириб беради.
Рақамли медиа, маркетинг коммуникациялар ва таҳлил бўйича етакчи стратег. Microsoft, Сколково, Beeline, Unilever, Coca-Cola Hellenic, Universal, «Комстар», Bud, Kodak, «Хостинг-Коммьюнити», «Русский стандарт», жами 400 дан ортиқ компанияда ишлаган.
Москва давлат университет, Давлат бошқарув университети, Россия давлат гуманитар университети, Россия менежерлар уюшмаси, шунингдек, MBA дастурларида маъруза ўқийди.
Маҳорат дарси ҳақида қўшимча маълумот олиш учун мурожаат қилинг: 998909941211, 998909951211; «Change.uz».
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)