21 июль куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашув якунларига кўра Киевда чиқиши қилаётган пайтда Украина делегациясининг аъзоси ҳушидан кетиб қолди. Воқеа акс этган видеолавҳа YouTube’га жойлаштирилди.
Амалдор ҳушини йўқотганига икки давлат раҳбари ҳам эътибор қаратди. Лукашенко нутқини тўхтатиб турди, Порошенко эса делегация аъзоларига яқинлашди.
Ҳушидан кетган эркакни залдан олиб чиқиб кетишди. Шундан сўнг Беларусь етакчиси музокаралар интенсив суръатда давом этаётгани бўлиб ўтган воқеага сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Айтилишича, ҳушидан кетган амалдор давлат чегара хизматининг 61 ёшли раиси Виктор Назаренкодир.
Изоҳ (0)