Тожикистон ИИВнинг уч нафар ходими иккита давлат фуқаролигига эга эканлиги боис, 14 нафари эса вазн билан боғлиқ муаммолар туфайли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Баҳор ойларида Тожикистонда давлат хизмати, куч қурилмалари ва прокуратурада ишлаш билан боғлиқ тартибларга қатор ўзгартишлар киритилган эди. Уларга кўра, ходимлар икки давлат фуқароси бўлиши мумкин эмас.
Тожикистон фақат Россия билан икки фуқаролик бўйича келишувга эга.
Бундан ташқари, милиция ходимлари ортиқча вазн туфайли ишдан ҳайдалиши мумкинлиги айтилган эди. Раҳимзоданинг сўзларига қараганда, ушбу сабабга кўра вазирликнинг 14 нафар ходими ишларидан айрилган.
Бундан ташқари, 20 ходим иккинчи фуқароликдан воз кечгани учун ўз иш ўрнида қолди, яна 21 кишига эса вазнини меъёрига келтиришга имконият берилди.
Изоҳ (0)