Киевнинг «Динамо» клуби ўзбекистонлик футболчи Азиз Ғаниевни ўз сафига қўшиб олиш ниятида экани ҳақида қишки мавсумда хабарлар чиққанди.
«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг «Championat.asia» нашрига интервью беришича, Украина клуби Ғаниевни олиб кетиш фикридан ҳали ҳам қайтмаган. Орадан ярим йил ўтган бўлса-да, «Динамо» Қарши клуби билан боғланиб туради.
Бироқ «Насаф» Азиз Ғаниевни қўйиб юбормоқчи эмас.
Тўғрисини айтсам, куни кеча ҳам Азиз Ғаниев масаласида Киевдан қўнғироқ қилишди. Улар футболчимизга қизиқиб, уни қўйиб юборишимизни сўрашмоқда. Лекин ҳозирча бу мавзу биз учун ёпиқ. Чунки 2-давра ўйинлари яқинлашиб қолди ва Ғаниев ўзимизга ҳам керак.Бунда «Динамо» Қарши жамоасини қаноатлантирадиган таклиф билдирмаётган бўлиши ҳам катта эҳтимол. Бунгача Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ҳам Азиз Ғаниевга қизиқиб қолганди.Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи
Бу ҳолат футболчини Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олишига ҳам сабаб бўлди. Мазкур ҳафта Азиз Ғаниев мураббий Равшан Ҳайдаров бошқарувида Осиё чемпионатининг саралаш раундида муваффақиятли иштирок этди ва уч ўйинда 1 та гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)