Nissan компанияси янги авлод Leaf электрокари ҳақидаги янги тафсилотларни ошкор этди. Модель Франкфуртдаги автосалонда намойиш этилади, деб эслатади Motor нашри.
Модель e-Pedal тизимига эга бўлиб, унинг ёрдамида тезликни ошириш ва тормозлаш бошқарувини фақат битта педаль ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлади.
Тизим марказий консолдаги тугма билан ишга туширилади. У ёқилгач, автомобилнинг бўйлама ҳаракати учун фақат акселератор жавоб беради. Унинг босилиши тезликнинг ошишига олиб келади. Агар педаль бироз қўйиб юборилса, машина секинлаша боради, оёқ педалдан бутунлай олинса, машина тўхтайди.
Nissan расмийларига кўра, e-Pedal’дан ҳар қандай шароитда фойдаланиш мумкин бўлади: машина қия турган тақдирда ҳам тизим уни тўлиқ тўхтата олади.
Изоҳ (0)