Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, «Темир хоним» Маргарет Тэтчер ўз вақтида Биринчи жаҳон уруши йилларидан буён кимёвий қурол қўлланилишига рухсат берган биринчи давлат раҳбари бўлишига бир бахя қолган эди. Бу ҳақда «ТАСС» ҳикоя қилади.
Ошкор этилган архив ҳужжатларига кўра, Тэтчер хоним Ироқ қўшинлари Кувайтга бостириб кирган 1990 йили Ироқ диктатори Саддам Ҳусайнга кимёвий қурол билан таҳдид қилиш ва, керак бўлса, уни қўллашни ҳам режалаштирган.
Таъкидланишича, ўша пайтда Тэтчернинг ваколати ниҳоясига етаётган эди ва у Ғарб ва араб давлатларини Ироқ етакчисига қарши қўйишга фаол уринишлар амалга ошираётган эди.
АҚШ Марказий разведка бюроси фикрига кўра, ихтилофга учинчи тараф аралашган тақдирда Ироқ ҳам кимёвий қурол қўллашга тайёр бўлган. Шу муносабат билан Маргарет Тэтчер Ироққа ўз услубида кимёвий қурол билан таҳдид қилишни таклиф этган.
Изоҳ (0)