Германия Туркияга нисбатан илгаригидек сиёсат юргиза олмайди. Бу ҳақда Берилнда бўлиб ўтган суҳбатда мамлакат ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз Туркияга нисбатан сиёсатимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим», — таъкидлади у, икки давлатнинг муносабатлари ёмонлашувига муносабат билдирар экан.
Вазирнинг сўзларига қараганда, бундай нуқтаи назарни канцлер Ангела Меркель ҳам қўллаб-қувватлайди.
«Туркиядаги вазият шаффоф эмас, ҳар нарсани ўз оти билан аташ керак», — қўшимча қилди ТИВ раҳбари ва Анқара Европа қадриятларига қайтишига умид билдирди.
Изоҳ (0)