Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Охирги ўн йил ичида жаҳон ҳамжамияти ОИТСга қарши курашда муайян ютуқларга эришди. Бу ҳақда БМТнинг ОИВ/ОИТСга қарши бирлашган дастури (UNAIDS) томонидан чоп этилган ҳисоботда айтилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«2016 йили ОИВ билан яшаётган 36,7 миллион кишидан 19,5 миллион нафари даволаниш имкониятига эга бўлди, ОИТС билан боғлиқ ўлим даражаси эса 2005 йилдаги 1,9 миллион ҳолатдан 2016 йили 1 миллион ҳолатгача қисқарди», — дейилади ҳужжатда.

Айниқса Африка жанубида катта ютуқлар қўлга киритилди. Ушбу минтақада бутун дунёдаги ОИВга йўлиққан одамларнинг ярми истиқомат қилади. 2010 йилдан минтақада ўлим даражаси 42 фоизга, янги хасталаниш ҳолатлари эса 29 фоизга қисқарди.

Экспертларнинг таъкидлашича, агар жараён давом этса, 2020 йили 30 миллион кишининг ушбу хасталикдан даволанишига имкон туғилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?