Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг расмий сайти футбол агентларига мурожаат қилди. Унга кўра, 2016 йилдан бошлаб футболда «агент» тушунчаси бекор қилинган. Бунга қадар агент сифатида танилганлар энди «воситачи» деб юритилади.
Ўзбекистон футболида воситачилик қилиш истагида бўлганлар шу йилнинг 9 август санасига қадар ПФЛ рўйхатидан ўтиши керак. Зеро 2016 йилнинг апрелидан буён бирорта футбол агенти ПФЛ рўйхатидан ўтмаган.
Бунда воситачилардан нима талаб қилиниши борасида аниқ ахборот берилмаган.
Изоҳ (0)