Тан олинмаган ДНР раҳбари Александр Захарченконинг охирги баёноти унинг шахсий ташаббуси бўлиб, Кремлга алоқадор эмас. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Захарченконинг Малороссия мавзусида бугун эрталаб берган баёноти унинг шахсий ташаббусидир, ва Москва бу ҳақда бугун эрталаб ОАВ орқали билди. Биз Минск келишувларига содиқ қолмоқдамиз», — деди у.
Бир муддат илгари Захарченко Донбасс ҳудудида мустақил Малороссия давлати тузилганини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)