75 йил муқаддам бедарак йўқолган эр-хотиннинг танаси Швейцария Альпларидаги эриётган музлик ичидан топилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
1942 йил августида Вале кантонидаги Шандолен қишлоғида истиқомат қилувчи Марселен ва Франсин Дюмулен бедарак йўқолган эди.
17 июль куни полиция Цанфлерон музлигидан икки тана топилганини эълон қилди. Ҳалок бўлганларнинг ёнида ҳужжатлари бўлгани боис уларнинг шахси тезда аниқланди.
Изоҳ (0)