Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Навоий» эркин иқтисодий зонасида фаолият бошлаган 10 та тадбиркорлик субъектига гувоҳномалар топшириш маросими ўтказилди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ушбу корхоналар бу ерга 69,3 миллион доллар инвестиция киритмоқда, шунинг 40 фоиздан ортиғи — тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар. 50 га яқин турдаги маҳсулотларни чиқариш йўлга қўйилади, булар — майолика, гранит ва мозаикали плиталар, шиша буюмлар, ёруғлик диодли ёритиш ускуналари, гипс-картон ва қуруқ қурилиш аралашмалари, МДФ ва ДСП, суюқ ювиш воситалари ва бошқалар. Корхоналарда 600 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

«Навоий» ЭИЗда 2017—2019 йилларда 251,4 миллион долларга тенг 39 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган, шунинг 80,6 миллиони — хорижий инвестициялар ва 88,5 миллиони — тижорат банклари кредитлари. Қарийб 2500 та янги иш ўринлари пайдо бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда