Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Jaguar’нинг янги кроссовери — E-Pace Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Янгилик тақдимоти чоғида автомобиль серияли машиналар ичида дунёда энг узун «бочка»ни бажарди. Сакраш акс этган ролик Британия маркасининг расмий YouTube-каналида жойлаштирилди.

Кроссоверни Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олган 21 та рекорд эгаси Терри Грант бошқарди. Автомобиль 15 метр учиб ўтди ва 270-даражали «бочка»ни амалга оширди.

Jaguar’нинг энг кичик кроссовери 150, 180 ва 240 от кучига эга учта дизел, шунингдек, 249 ва 300 от кучи бўлган бензин моторлар билан таклиф этилди. E-Pace модели нархи 41 минг доллардан бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?