Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситалари анча кўпайгани сабаб баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Бу эса ўз навбатида махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишига маълум қийинчиликлар туғдирмоқда, деб хабар ёзади «Samarkandский Вестник».
Ушбу муаммоларни инобатга олган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этди.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Файзулла Қувондиқов бошчилигида бўлиб ўтган намойиш семинари иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилган мотоциклларнинг техник имкониятлари билан танишиб чиқди.
Изоҳ (0)