23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига чиқиш учун Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси саралаш ўйинларида иштирок этмоқда.
Амирликлар мезбонлик қилаётган саралашнинг илк турида ўзбекистонлик футболчилар Ливан устидан 3:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди. Бугун — 17 июль куни жамоа 2-турни Непалга қарши ўтказади. Непалликлар илк турда мезбон БААдан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Ўзбекистоннинг Непалга қарши ўйини Тошкент вақти билан 19:25 да старт олади. БАА — Ливан учрашуви эса 22:15 га тайин қилинган.
Саралаш учрашувлари «Спорт» телеканали томонидан намойиш этилмайди.
Изоҳ (0)