Кеча — 14 июль куни футбол бўйича Россия Суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Спартак» Россия кубоги соҳиби ҳисобланган «Локомотив»га қарши саф тортди.
«Темирйўлчилар»га қарашли аренада бўлиб ўтган пойтахт дербисининг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча 30 дақиқаликда эса дарвозалар уч бор ишғол қилинди. «Спартак» футболчилари томонидан киритилган икки голга «Локомотив» бир марта жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Спартак» ўз тарихида илк бор Россия Суперкубогини қўлга киритди. Бунга қадар клуб Суперкубокда уч бор кўриниш берган бўлиб, ҳар учаласида ҳам «ЦСКА»га имкониятни бой берганди: 2004, 2006 ва 2007 йиллар.
Жароҳати сабаб шу куни «темирйўлчилар» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов ҳаракат қила олмади. «Локомотив» ўтган мавсум Россия кубогини қўлга киритган бўлса ҳам, чемпионатни бор-йўғи 8-ўринда якунлаганди.
Италиялик мутахассис Массимо Каррера эса «Спартак» тарихига кирди. У узоқ кутилган чемпионликни қайтариш билан бирга, янги мавсумни ҳам катта ғалаба билан бошлади.
Россия Суперкубоги «Локомотив» стадиони 14 июль, жума