Ўзбекистонда гидропоника технологияси ёрдамида иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
«Гидропоника технологиясини қўллаб иссиқхона комплексларини яратиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Гидропоника — тупроқсиз сунъий муҳитда ўсимлик етиштириш йўли. Ўсимлик озиқ моддаларни илдизни ўраб турган озиқ эритмасидан олади.
Қарор лойиҳасига кўра, иссиқхона комплекслари Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги лалми ерларда ташкил этилади. Иссиқхоналар ташкил этишга чет эл инвестицияларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Иссиқхона комплекслари 2021 йил охирига қадар солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)