AdMe дунёнинг турли бурчакларида етиштириладиган ноодатий ва ғаройиб сабзавотларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Турфа рангли жўхори
Камалак каби товланувчи ушбу жўхорини америкалик фермер Карл Барнс яратган ва уни Glass Gem дея атаган. Уни қайнатилган ҳолда истеъмол қилиб бўлмайди — ундан фақат ун ва попкорн тайёрланади.Романеско карами
Ушбу карам Ҳиндистонда рангли карам ва брокколини чатиштириш орқали олинган. Унинг таркибида каротин, C витамин, рух каби фойдали элемаэнтлар кўп.Қулупнайли исмалоқ
Оддий исмалоқнинг малина ёки қулупнайга ўхшаш шу каби рангли меваси борлиги ҳам аниқланди. Ўсимликнинг баргини ҳам мевасини ҳам истеъмол қилса бўлади.Сиёҳранг ширин картошка
Ушбу сиёҳранг картошканинг ватани Перу ва Колумбия ҳисобланади. Унинг таркибида антиоксидантлар мавжуд ва турли касалликларга қарши профилактикада ишлатилади.Нопал кактуси
Мексикаликлар кактуснинг ушбу турини жуда яхши кўришади. Ундан салатлар тайёрлашда фойдаланилади, асосий таом учун масаллиқ сифатида ишлатилади ва ҳатто маринадланади.Турфа рангли карам
Карамнинг бу каби тури исталган дастурхоннинг кўрки бўла олади.Лотос илдизи
Лотос илдизи Япония, Хитой ва Тайвань ошхоналарида деликатес ҳисобланади. Шунингдек, уни сабзовотларнинг фугу балиғи дейиш ҳам мумкин, чунки овқат тайёрлашда ундан нотўғри фойдаланилса заҳарланишга олиб келади.Хитой аччиқ ошқовоғи
Осиёда кенг тарқалган ушбу ўсимликнинг пўстлоғи аччиқ, суви эса заҳарли.Ока
Ушбу ғайриоддий сабзавот Колумбия, Перу ва Чилида етиштирилади. Унинг таъми картошканикига ўхшайди, бироқ ҳиди билан бироз ажралиб туради.Тарвузли редиска
Унинг кўриниши тарвузга ўхшаса-да таъми ширин эмас, оддий редискадан фарқи йўқ.
Изоҳ (0)