АҚШ адлия вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимидаги қаллоблик тизимларини фош қилиш бўйича кенг миқёсли операциянинг якунланганлигини билдирди. Бунинг натижасида 412 гумондорга 1,3 миллард доллар миқдоридаги пулларни қаллоблик йўли билан орттириш айблови қўйилди, деб хабар беради Meduza.
Айбловлар 20 дан ортиқ штатларда илгари сурилди, 115 доктор, шунингдек, ҳамширалар ва бошқа тоифадаги тиббиёт ходимларининг ишлари кўрилмоқда. 300 га яқин мутахассис ишдан четлаштирилди, деб хабар қилди бош прокурор Жефф Сешнс.
Шифокорлар ташхисда кўзда тутилмаган дори воситаларини ёзиб беришда айбланмоқда. Кўп ҳолларда бу дорилар ҳатто сотиб ҳам олинмаган, аммо уларнинг ҳисоблари давлат тиббиёт суғуртаси тизимида жойлаштирилган.
Адлия вазирлиги хабарномасида қайд қилинишича, айрим докторлар опиоид оғриқсизлантирувчи воситаларни ёзиб берган. Айрим докторлар бир ой ичида бутун бошли шифохона ёзиб берадиган миқдорда рецептлар ёзиб бергани аниқланди.
Изоҳ (0)