Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортларининг жорий этилиши бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ушбу жараён 2019 йилдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда, ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ушбу масала билан махсус идоралараро ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.
Бир муддат илгари мамлакатда хорижга чиқиш паспортларининг жорий этилиши масаласи кўтарилган эди. Режага мувофиқ, амалдаги биометрик паспорт фуқаронинг Ўзбекистон ичида шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб қолади. Чет элда амалдаги биометрик паспорт билан бўлган шахслар учун ушбу ҳужжатдан мамлакатдан ташқарида фойдаланишнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқилади.
Икки йиллик хорижга чиқиш стикерининг бекор қилиниши 2017–2021 йилларда Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясида кўзда тутилган. Бу масала, шунингдек, ташқи ишлар вазирининг 5 июлда ватандошлар билан олиб борган биринчи тўғридан-тўғри мулоқотида ҳам кўтарилган эди.
Изоҳ (0)