Австрияда давом этаётган футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга йўлланма олганди.
Финал остонасида ўзбекистонлик шифокорларга Чехия рақиб бўлди. Чорак финалда Венгрия билан дуч келган чех докторлари асосий вақтни 0:0 ҳисобида якунлади ва пенальтилар сериясига кўра зафар қучиб, финал остонасига етиб келди.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Колумбия ва Швеция термалари ўзаро саф тортади.
Маълумот учун, Ўзбекистон гуруҳ босқичида мезбон Австрия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, АҚШни 4:1, Бразилияни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Чорак финалда эса Буюк Британия термаси мағлуб этилди — 1:0.
Изоҳ (0)