Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортлари жорий этилади. Бу Президентнинг 11 июлда қабул қилинган ички ишлар органларининг миграцион жараёнлар ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақидаги қарорида айтилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персонализация маркази, ички ишлар, ташқи ишлар, молия, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ва «Давлат белгиси» бирлашмасига бир ой муддатда ушбу масалада таклиф киритиш топширилган.
Таклифлар хорижга чиқиш паспортларини жорий этишнинг конкрет босқичлари, муддатлари, техник шартлари ва молиявий харажатларини акс эттириши лозим.
Изоҳ (0)