Россия президенти Владимир Путин Украина шарқи уриб туширилган Малайзиянинг MH17 авиарейси қурбонлари олдидаги гуноҳини ювиши керак. Бу ҳақда америкалик адвокат, ушбу авиаҳалокат қурбонларининг оила вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи Жером Скиннер баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Адвокатнинг очиқ хати Австралиянинг Sydney Morning Herald газетасида эълон қилинди.
«Менинг мижозларим уч йилдан бери кутади, жаноб Путин. Ҳозиргача ҳеч ким жавоб бермади. Ахир сиз фожиали йўқотиш тушунтиришга муҳтожлигини ҳис этмаяпсизми? Сиз вазиятни тузата оладиган ягона одамсиз», — деб ёзади Скиннер.
У инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ва ҳар қандай бошқа инстанцияларга мурожаат қилиб, Кремлни жавобгарликка тортишини таъкидлади.
«Мен билан учрашинг ва фожиа қурбонлари олдидаги айбингизни ювинг», — хулоса қилди Скиннер.
Изоҳ (0)