Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳужумчи Воҳид Шодиев билан шартнома имзолади, деб ёзди «Championat.asia» нашри.

Фото: «Бунёдкор»

Фото: «Бунёдкор»

Бунда шартнома қанчага мўлжаллангани айтилмаган. Маълум томони Шодиев Малайзиядаги фаолиятидан кейин Навоийнинг «Қизилқум» клуби сафида тўп сураётганди. Бунда унинг «Қизилқум» билан шартномаси қандай кўринишда бўлгани айтилмаган.

Воҳид Шодиев Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий термасига бош мураббий бўлган вақтда бош жамоага ҳам чақирилган бўлиб, 2015 йилги Осиё кубогида Саудия Арабистони дарвозасига гол уришга муваффақ бўлганди.

Шунингдек, сўнгги 1 йилини «Обод» клубида ўтказган ҳимоячи Анвар Ғофуров «қалдирғочлар» машғулотига келиб қўшилган. Аввалроқ «Обод» футболчилари эркин агент сифатида қўйиб юборилганди айтилганди.

Фото: «Бунёдкор»

Фото: «Бунёдкор»

Мавсумнинг 1-даврасини «Шўртан»да ўтказган ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев ҳам Миржалол Қосимов қўли остига етиб келган. Катта эҳтимол билан бу футболчилар «Бунёдкор» билан янги келишувга эришади.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

Маълумот учун, «Бунёдкор» футболчилари 2-даврага тайёргарликни Чимёндаги «Арчазор» масканида давом эттирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди