Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова «Новая газета»нинг Чеченистонда оммавий қатллар уюштирилгани ҳақидаги суриштируви якунларига изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Омбудсмен журналистлар унга мурожаат қилганини ва барча қатл қилинганларнинг исм-фамилияларини тақдим этганини айтди. Бу маълумотлар Тергов қўмитасига топширилди.
«Тергов қўмитаси текширув ўтказади. Бугунги кунга келиб 26 исмдан иккитаси Чеченистон ҳудудида яшагани ҳақидаги маълумот тасдиқланмагани ҳақида ахборот олдим. Шунингдек, айтилишича, барча тақдим этилган исмлар бўйича маълумот оз», — деди Москалькова.
Шунга қарамай, иш Москалькованинг шахсий назорати остида. У Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашишга тайёрлигини билдириб ўтди.
Илгарироқ «Новая газета» Чеченистонда кўплаб одамлар оммавий тарзда судсиз қатл қилинганини ёзиб чиққан, аммо республика раҳбарияти ушбу ахборотни тасдиқламаган эди.
Изоҳ (0)