Каталониянинг «Барселона» клуби билан янги келишувга эришган Лионель Месси йилига 62 миллион евро маош олади. Бу ҳақда «Чемпионат» The Sunday Times нашрига асосланиб маълумот берди.
Инглиз нашри бунда аргентиналик ҳужумчининг маошини маҳаллий фунтда кўрсатган — йилига 55 миллион. Бундан кўриниб турибдики, «Барселона» Мессининг ҳисоб рақамига ҳар ҳафта 1 миллион фунт тушириб туради.
Ёзги таътилни ўтказаётган ва яқиндагина тўйи бўлиб ўтган 30 ёшли ҳужумчи «Барселона» лагерига етиб келганича йўқ. Ўз навбатида клуб Месси билан тузилган шартнома ўз ичига нималарни олиши борасида аниқ маълумот ҳам бермаган.
Аввалроқ клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу Лионель Месси жаҳонда энг катта маош олувчи футболчи бўлиши ҳақида айтиб ўтганди. Бундан ташқари клуб етакчи футболчисини янги битимга кўндириш учун 50 миллион евро суюнчи пули ҳам таклиф қилганди. Буларнинг ҳаммаси бир бўлиб, Месси жамоаси билан 2021 йилга қадар шартнома имзолашга қарор қилди.
Изоҳ (0)