Англия Премьер-лигасида 100 тадан ортиқ гол урган ва шунча голга пас берган бор-йўғи 3 нафар футболчи бор, деб маълумот берди «Championat.asia» нашри Squawka’га асосланиб.
Уэйн Руни премьер-лигадаги фаолияти давомида 198 та гол уриб, 101 та голга ассистентлик қилган. Айни дамда ҳужумчи «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш арафасида турибди. Бир неча йиллар давомида «қизил иблислар» шарафини муносиб ҳимоя қилган Рунининг «Эвертон»га қайтиб кетиши бош мураббий Жозе Моуриньони жиддий ўйлантираётгани йўқ.
Фрэнк Лемпард ва Райян Гиггз Премьер-лиганинг Рунидан кейинги футболчилари ҳисобланади. Уларнинг статистикаси расмда акс этган.
Изоҳ (0)