Хитой Супер лигасининг 16-турида ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган икки клуб ўзаро тўқнаш келди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Ҳимоячи Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чанчун Ятаи» клуби ўз уйида Одил Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ» жамоасини қабул қилди. Учрашув 4:2 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Дисквалификация қилинган бразилиялик Оскар ҳамда Халк мазкур беллашувда шанхайликларга ёрдам бера олмади.
Бунга қадар Сколари бошчилик қиладиган «Гуанжоу Эвергранд» клуби ҳам имкониятни бой бергани учун, Андре Виллаш-Боаш бошқарувидаги «Шанхай СИПГ»да пешқадамга айланиб олиш имконияти пайдо бўлганди. Бироқ Анзур Исмоилов жамоадошлари бунга йўл қўймади.
Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари тўлиқ ҳаракат қилди.
Хитой Супер лигаси 16-тур ўйини 9 июль, якшанба
Изоҳ (0)