Тошкентнинг «Пахтакор» клуби уй учрашувлари ва машғулотларини «Жар» стадионида ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Жамоа «Жар»дан ижара асосида фойдаланади. Шартномага кўра, асосий стадион, машғулот майдони ва стадион биноси 2018 йил охиригача «Пахтакор» ихтиёрида бўлади. Жамоанинг асосий таркиби машғулотларни «Жар»да олиб боради.
Аввалроқ «Пахтакор» стадиони замон талаблари асосида қайтадан реконструкция қилиниши айтилганди. Бунгача «Жар»да «Обод» клуби ўзининг уй учрашувларини ўтказиб келаётганди.
Изоҳ (0)